Олий Мажлис Сенатига Швеция Ташқи ишлар вазирлиги Евро-Атлантика ва хавфсизлик сиёсати департаменти бош директори Торбьёрн Сольстрём ташриф буюрди.
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Аъзамхўжаев билан учрашувда Ўзбекистон ва Швеция муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Парламентлараро мулоқотни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, қўмиталар ўртасида тажриба алмашиш, қўшма тадбирлар ва учрашувлар ташкил этиш орқали қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Мулоқот чоғида сўнгги йилларда икки давлат ўртасида сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, инновациялар ҳамда барқарор ривожланиш соҳаларидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни изчил давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.
Н.Абдураимова, ЎзА