Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Сербия: Иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари кенгайтирилади
11:59 / 2026-02-20

Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий муносабатлар сўнгги йилларда изчил ривожланиб, ўзаро савдо, инвестиция ва саноат кооперацияси соҳаларида янги имкониятларни очмоқда. Икки мамлакат ҳукуматлари даражасида олиб борилаётган мулоқотлар мазкур жараённи янада фаоллаштириш, институционал ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Сербия Республикаси Бош вазири ўринбосари - иқтисодиёт вазири Адриана Месарович ўртасида ўтказилган учрашувда ҳам шу ҳақда сўз борди.

Унда томонлар Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, икки вазирлик ўртасидаги институционал алоқаларни кенгайтириш масалаларига кенг эътибор қаратилди.

Музокаралар давомида ўзаро товар савдо айланмаси ҳажмини ошириш, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги технологияларни жорий этиш натижасида саноатни юксалтириш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар икки мамлакатнинг туристик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ҳамда ушбу йўналишда қўшма ташаббусларни илгари суриш муҳимлигини айтиб ўтди.

Учрашув якунида Ўзбекистон-Сербия бизнес форуми ўтказилиши  ҳамда мазкур платформа икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бизнес доиралар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштиришда бу каби мулоқотлар муҳимдир.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА