Ўзбекистон ва Саудия ташқи ишлар вазирлари мулоқоти
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Саудия расмий ахборот агентлиги – SPA куни кеча Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқоти ҳақида хабар берди.
Нашрда мамлакатларимиз ўзаро муносабати сўнгги йилларда мисли кўрилмаган даражада юксалаётгани таъкидланган. Икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун бор имкониятдан фойдаланишга келишиб олингани баён қилинган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА