Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони прокуратуралари ўртасида Ҳамкорлик дастури имзоланди
18:28 / 2025-11-19

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Бош прокурори шайх Сауд бин Абдуллоҳ ал-Муъжабнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация мазкур мамлакатга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида икки давлат прокуратура органлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Конструктив мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳуқуқий ҳамкорлик масалалари ҳамда алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Бош прокурори прокуратура органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ва фаолиятни  рақамлаштириш соҳасидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот тақдим этди.  

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги прокуратура органларининг жиноят ишларини рақамлаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш соҳаларидаги фаолияти билан яқиндан танишди.

Хусусан, ҳуқуқ-тартибот жараёнларида сунъий интеллект ва замонавий коммуникация технологияларидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида тажриба алмашиш, қўшма тадбирлар ўтказиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг малакасини оширишга қаратилган 2026-2027 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолади.

Н.Абдураимова, ЎзА