Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат миграцияси бўйича янги ҳамкорлик келишуви имзоланди
18:03 / 2025-12-02

Миграция агентлиги ва Саудия Арабистонининг Health Resources Company - HRCO компанияси ўртасида муҳим келишув имзоланди.

Икки томонлама манфаатли бўлган бу келишувнинг мақсади Саудия Арабистонида ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимизни ушбу мамлакатга қонуний, хавфсиз ва шаффоф тартибда ишга жойлаштиришдан иборат.

HRCO (Health Resources Company) — Саудия Арабистонининг соғлиқни сақлаш тизимини марказлашган тарзда бошқариш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар доирасида ташкил этилган муҳим ташкилот. Компания — HR (инсон ресурслари) оператори сифатида мамлакатдаги барча давлат тиббиёт муассасалари учун ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва бошқариш билан шуғулланади.

Шунингдек, Миграция агентлиги эълонларига кўра Саудияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 887 нафар номзодлардан суҳбатга тайёр деб баҳоланганлар учун иш берувчилар иштирокидаги танловлар ҳам бошланди. 

Юртдошларимизга қулайлик яратиш мақсадида бундай суҳбатлар жорий йил 3-4 декабрь кунлари Андижон шаҳрида ҳам бўлиб ўтади.

ЎзА