Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши
06:20 / 2021-09-04

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида 3 сентябрь куни Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари томонидан турли тармоқларда инвестициявий ҳамкорлик масалалари, транспорт, автомобиль йўллари қуриш ва реконструкция қилиш борасидаги инфратузилмавий лойиҳалар, туризм, тиббиёт соҳаларидаги шериклик атрофлича кўриб чиқилди.

Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик сўнгги 2 йил ичида  жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.  

Тадбирда Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳнинг жорий йил январь ойида Ўзбекистонга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқовнинг май ойида Саудия Арабистонига ташрифи алоқаларни янада юқори босқичга олиб чиқишга сабаб бўлгани айтилди.

 Шу билан бирга, қисқа муддат ичида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида манфаатли лойиҳалар амалга оширилгани алоҳида муҳокама қилинди.  

“Uzbekistan Airways” АЖ ва “Flynas” авиакомпанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми натижасида 2021 йил 5 август куни саудия авиакомпанияси томонидан Риёз-Тошкент авиарейсини биринчи маротаба йўлга қўйилди.

– Ўзбекистонда сўнги 5 йилда амалга оширилган ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятларни юқори баҳолайман. Мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилиш улкан шараф ва чин маънода масъулият, - деди ACWA Power компанияси раиси М.Аббунайн.  

Шундан сўнг мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан мамлакатларнинг инвестицион салоҳияти ва соҳалар кесимида ҳамкорлик қилиш бўйича мавжуд имкониятлар тақдимоти ўтказилди.

Маълумот ўрнида, саудиялик ишбилармонлар иштирокида Ўзбекистонда  

38 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, улардан 14 таси 100 фоиз Саудия капитали асосида ташкил этилган.

[gallery-3755]

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА