Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Россия: Стратегик шериклик ва парламентлараро мулоқот янада мустаҳкамланади
15:02 / 2025-12-02

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик изчил мустаҳкамланиб бормоқда. Икки давлат президентлари ўртасидаги мунтазам мулоқот ҳамкорликнинг барча йўналишларида янги босқичга чиқмоқда.

Бу Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафoев ва Россия Федерацияси Федерал мажлиси федерация кенгашидаги қўмита раиси Андрей Шевченко учрашувида қайд этилди. 

Минтақалараро алоқаларнинг фаоллашуви икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитаётгани алоҳида қайд этилди.

Учрашувда икки давлатнинг самарали парламентлараро мулоқотининг ҳозирги даражаси юксак баҳоланди. Жумладан, жорий йилда Қозон шаҳрида Сенат ва Федерал Мажлис ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг ўнинчи мажлиси ўтказилиб, таълим, рақамлаштириш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, туризм, авиақатновлар ва ёшлар сиёсати бўйича муҳим келишувларга эришилгани эътироф этилди.

Икки давлат ўртасида маданий-гуманитар алоқалар ҳам тобора ривожланиб бормоқда. 2024 йилда Москвада ўтказилган “Ўзбекистон маданияти кунлари”, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли тадбирлар ҳамда туризм соҳасидаги ижобий динамика буни яққол тасдиқлаши қайд этилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА