Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Россия Олий судлари раислари ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашди
19:07 / 2025-09-23

Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларининг ўн учинчи Халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов Россия Федерацияси Олий суди раиси в.в.б. Юрий Иваненко билан учрашди.

Икки мамлакат олий суд органларининг ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган мулоқот давомида Ўзбекистон – Россия ўртасида дўстона ва стратегик шериклик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш долзарблиги қайд этилди. 

Бу борада икки давлат суд ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш алоҳида ўрин тутиши эътироф этилди.

Б.Исломов “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили асосида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида тўхталиб ўтди. 

Суд-ҳуқуқ тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш, хорижий инвесторлар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг самарали механизми, судларни молиялаштириш тизими, судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби такомиллашгани қайд этилди.

Тергов судьялари институти ҳамда судлар фаолиятини рақамлаштириш ва унга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ишлар самара бераётгани таъкидланди. 

Ю.Иваненко Ўзбекистонда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида ўзининг ижобий фикрларини билдирди.

Мулоқот конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

Н.Абдураимова, ЎзА