Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги мавзуси таҳлил қилинди
10:54 / 2025-12-04

Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 26-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ҳамраислигида ўтган тадбирда икки давлат тегишли вазирлик, идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Музокарада ўзаро савдо миқдори сезиларли даражада ўсгани қайд этилди. Асосий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлик билдирилди. Қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш соҳалари, хусусан фармацевтика ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш, дори-дармон етказиб бериш қамровини кенгайтириш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо ва хизмат соҳасини ривожлантириш, туризм лойиҳалари, гуманитар, илм-фан ва таълим алмашинуви, Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида баённома, 2025-2030 йиллар учун ҳудудлараро шериклик “Йўл харитаси”, 2025-2026 йилларга мўлжалланган Бошқирдистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик режаси, шунингдек Россия Кичик ва ўрта бизнес корпорацияси ҳамда Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ўртасидаги меморандум имзоланди.

Г.Сатторова, ЎзА