Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро сув истеъмолини онлайн кузатиб боради
12:44 / 2024-03-20

Ўзбекистон ва Қозоғистон икки мамлакат томонидан ўзаро истеъмол қилинадиган сув миқдорини аниқ ҳисоблаш имконини берадиган мослама ўрнатиш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги маълум қилган.

Айни жараёнда Қозоғистон Ўзбекистон ҳудудига, Ўзбекистон эса Қозоғистон ҳудудига шундай ҳисоблагич ўрнатади. Энди томонлар онлайн режимда маълумот алмашади, тўпланган маълумотни икки давлат ҳам кузатиб бориш имкони яратилади.

Эътиборли жиҳати, мазкур келишув география жиҳатидан дарёлар манбасига кириш имкони кам бўлган мамлакатларимиз манфаати учун муҳим. Айни пайт иккала мамлакат мутахассислари ускуналар қаерга қўйилишини ҳал қилишяпти. Ушбу лойиҳага жалб қилиш учун халқаро ташкилотлар билан ҳам музокара олиб борилмоқда.

– Ҳисоблагич ўрнатиш ҳар икки мамлакат томонидан истеъмол қилинадиган сув ҳажмини онлайн кузатиш имконини беради, – дейди Қозоғистон сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов. – Апрель ойида бошқа қўшни давлатлар билан ҳам шунга ўхшаш лойиҳани амалга ошириш бўйича музокара бошлашни режалаштирдик.

Г.Сатторова, ЎзА