Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиапарвозларни тиклаш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири – “Uzbekistan airways” АЖ бошқарув раиси Илхом Маҳкамов Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбут Атамқулов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи автобуслари қатновларини тезроқ тиклаш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди.
Телефон орқали мулоқотда транспорт соҳасида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.