Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида космик ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
13:04 / 2026-02-27

“Ўзбеккосмос” агентлиги мутасадди вакиллари ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳамда космик соҳадаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва Қозоғистон Республикасининг Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Аэрокосмик қўмита ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қадамлар ҳам кўриб чиқилди.

7-9 сентябрь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Space Days Kazakhstan” тадбирида иштирок этиш учун “Ўзбеккосмос” делегацияси  таклиф этилди.

Учрашув давомида “Бойқўнғир” космодроми майдонида туризм йўналишини ривожлантириш, космик таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА