Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлиги муҳокама қилинди
11:36 / 2024-04-15

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қирғизистонлик ҳамкасби Жээнбек Кулубаев билан учрашди.

Икки давлат ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг келишувларини амалга оширишдаги муваффақиятларга алоҳида эътибор қаратди. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Бундан ташқари, жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар доирасида белгиланган қўшма режа ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Саммит учрашувларига тайёргарлик кўриш бўйича қўшма “Йўл харитаси” имзоланди. 

Кутилаётган тадбирлар аввал эришилган келишувларни мустаҳкамлаши ҳамда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди. 

Томонлар ихтисослашган халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни кучайтириш муҳимлигини алоҳида қайд этишди.

ЎзА