Ўзбекистон ва Қирғизистон дзюдочилар қўшма машғулот ўтказди
Бухоро Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига (ОПСТТ) Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳридаги спорт коллежидан 1 нафар дзюдо бўйича мураббий ҳамда 24 нафар ёш дзюдочилар ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Бухоро ОПСТТ маркази дзюдо бўлими мураббийлари билан ҳамкорликда қўшма машғулотлар ташкил этилди. Ушбу машғулотлар ёш спортчиларнинг тажриба ва маҳоратини ошириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда дзюдо спорт турини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Ҳозирда Бухоро ОПСТТ маркази дзюдочилари томонидан “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги босқичига тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА.