Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қатар муносабатлари янги босқичга кўтарилмоқда
21:40 / 2023-05-07

2023 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатимизга ташриф билан келган Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда томонлар жадал ривожланаётган Ўзбекистон - Қатар муносабатларининг долзарб масалалари, қўшма дастурларни амалга ошириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш истиқболлари, савдо ва инвестициявий алоқалар, маданий-гуманитар ҳамда сайёҳлик алмашинувларини муҳокама қилдилар. Халқаро ва минтақавий кун тартиби, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Шу куни икки давлат ҳукуматлари, дипломатик корпус вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Қатар Давлатининг Тошкентдаги элчихонасининг тантанали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томони Қатарни араб дунёсидаги муҳим, ишончли ва истиқболли ҳамкор деб билишини таъкидлади. Қатар дипломатик ваколатхонасининг очилиши икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиши, уларнинг амалий мазмун билан бойишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

[gallery-11770]

Ўз навбатида, Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий сўзга чиқиб, элчихонанинг очилиши икки томонлама, халқаро ва кўп томонлама ҳамкорлик доирасидаги фаолиятимизни  мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш, ҳамкорлик ва биродорлик кўприкларини қуриш  жараёнини давом эттириш  истагимиз ифодасидир, дея таъкидлади.   

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА