Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Покистон Трансафғон йўлагини қуриш лойиҳасини муҳокама қилишди
16:27 / 2022-02-18

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

CentralAsia.Ўзбекистон Инвестициялар ва савдо вазирлигида Покистон тижорат вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Салеҳ Фарук бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда инвестициявий, савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларида Ўзбекистон-Покистон  ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари,  икки мамлакат ўртасида Имтиёзли  савдо тўғрисидаги битим лойиҳасини мувофиқлаштиришни жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди.

“Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор” Трансафғон темир йўл йўлагини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келгуси режалар келишиб олинди. Саноат кооперацияини мустаҳкамлаш мақсадида покистонлик ишбилармонлар делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкиллаштириш тўғрисида келишувга эришилди. Учрашув якунида томонлар  кўриб чиқилган барча йўналишлар бўйича  фаол  ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди. 

Ўзбекистон ва Туркманистон  музейшунослари Темурийлар даври ёдгорликларини ҳамкорликдаўрганиш масалаларини муҳокама қилишди

CentralAsia.  Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Темурийлар  тарихи Давлат музейи ва Туркманистон  Давлат  маданият марказининг Давлат музейи  вакиллари ўртасида видеоанжуман бўлиб ўтди. “Темурийлар даври ёдгорликларини  ўрганиш ва тиклаш” мавзуидаги анжуманда бу йўналишдаги ҳамкорлик истиқболлари  муҳокама қилинди. 

Видеоанжуманда Ўзбекистон ва Туркманистон  музей тадбирларида ўзаро иштирок этиш, турли кўргазмалар ташкиллаштириш ва илмий тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир якунида Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Темурийлар  тарихи Давлат музейи ва Туркманистон  Давлат  маданият марказининг Давлат музейи  вакиллари ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумини имзолашга тайёргарлик кўришга келишиб олдилар. 

И. Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА.