English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Покистон икки томонлама идоралараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:41 / 2022-02-23

Жорий йилнинг 22 февраль куни Исломобод шаҳрида Ўзбекистон ва Покистон асосий вазирлик ва идоралари раҳбарларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Покистон томонига эса Бош вазирнинг инвестициялар ва савдо масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд бошчилик қилди.

Учрашув инвестициялар, саноат, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигининг кенг кўламли масалаларини атрофлича муҳокама қилиш ва келишиш, келгусидаги ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш ва яқин истиқболдаги устувор йўналишларни белгилаш имконини берди.

Икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иқтисодий шерикликни янада кенгайтириш учун фойдаланилмаган улкан салоҳиятни қайд этиб, қўшма инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар сонини кўпайтириш, икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва икки давлат ўртасида транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар. Кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида саноат кооперациясини ривожлантириш, мавжуд савдо тўсиқларини изчил бартараф этиш ва ҳудудлараро муносабатларни йўлга қўйиш бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг аниқ алгоритмлари таклиф этилди.

Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Покистон ҳукуматлараро комиссиясининг бўлажак йиғилишининг кун тартиби ҳам муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчилари ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашдилар ҳамда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича қатор таклифларни илгари сурдилар. Комиссиянинг келгусидаги йиғилишини амалий мазмун билан тўлдириш мақсадида вазирлик ва идоралар кесимида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.


ЎзА