English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Туркияда учрашди
19:43 / 2024-03-01

Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Жайхун Байрамов учрашувида Боку билан Тошкент ўртасидаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Анадолу” ёзган.

Учинчи Дипломатик форум доирасида кечган мулоқот давомида томонлар иқтисодиёт ва савдо соҳасидаги шериклик кўламини кенгайтириш юзасидан фикр алмашди. Икки мулозим БМТ Иқлим ўзгариши бўйича 29-доиравий конвенция иштирокчилари сифатида конференция сессиясига кўрилаётган тайёргарлик жараёни ҳамда минтақадаги вазиятни ҳам муҳокама қилдилар.