Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида маҳсулот айирбошлаш 16 фоиз ошган
20:11 / 2023-07-19

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов раислигида икки давлат ўртасида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12-йиғилиши бўлиб ўтди.

Мулоқотда асосий вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва таълим муассасалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этди.  

Дастлаб давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий ва ишончли муносабат туфайли мустаҳкамланиб бораётган ўзаро ҳамкорлик тез суръатда, изчил ривожланаётгани таъкидланди. Шу кунгача эришилган келишувлар муваффақиятли бажарилаётгани қайд этилди.  

Хусусан, февраль ойида Тошкентда ўтказилган биринчи Ўзбекистон – Озарбайжон ҳудудлараро форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши ишбилармон доираларнинг тўғридан-тўғри алоқасини ривожлантириш, ҳамкорликни янада кенгайтириш учун замин яратди.

Аҳамиятли жиҳати, биргина 2022 йил мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,5 баробар, жорий йил бошидан буён эса яна 16 фоиз ошди. Жумладан, Озарбайжонга жўнатилаётган тўқимачилик маҳсулотлари 2,6 баробар, механик ускуналар 19,7 фоиз, шиша ва шиша буюмлар 76 фоиз ошди. Шу нуқтаи назардан, яқин йилларда ўзаро маҳсулот айирбошлаш миқдорини 1 миллиард долларга етказиш учун икки мамлакат иқтисодиёти етарли салоҳиятга эга экани таъкидланди.  

Саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича биргаликда иш олиб бориш зарурлиги маъқулланди. Таъкидланганидек, сўнгги беш йилда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар сони 4 баробар кўпайди. Икки йил ичида 40 га яқин корхона ишга тушди. Озарбайжонда Ўзбекистон сармояси иштирокидаги 70 дан зиёд корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Учрашувда энергетика ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.  

Тадбир якуни бўйича Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12-йиғилиши баённомаси ҳамда эришилган келишувларни мустаҳкамловчи бошқа бир қатор ҳужжатлар имзоланди. 

ЎзА