Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Мўғулистон рақамлаштириш соҳасини бирга ривожлантиради
21:15 / 2024-06-21

Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Парк вакилларидан иборат мамлакатимиз делегациясининг Мўғулистонга ташрифи доирасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида қатор маҳаллий компания ва ташкилотлар масъуллари билан учрашувлар ташкил этилди.

Мўғулистон Рақамли ривожланиш ва коммуникациялар вазирлиги Давлат котиби Батцецег Батаа билан музокара чоғида томонлар бугунги куннинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди, ҳукуматни рақамлаштириш соҳасида тажриба алмашди. Қўшма дастурлар ишга туширишга келишиб олинди. Шунингдек, IТ-компаниялар учун қонунчилик базасини такомиллаштириш соҳасида шериклик бўйича умумий йўл харитаси ишлаб чиқиш, иқтисодиёт ва саноат тармоқларида давлат дастурий маҳсулотларини биргаликда жорий этиш салоҳияти эътироф этилди.

Бундан ташқари, делегациямиз аъзолари Мўғулистондаги йирик технология компанияларига мамлакатимизда филиал очиш орқали янги бозорларга чиқиш имконини берувчи Ўзбекистоннинг IТ салоҳияти ва фойдали дастурларини тақдим этди.

Вакилларимиз томонидан сунъий интеллектга асосланган лойиҳалар, хусусан MyID экотизими имкониятлари акс эттирилган тақдимот ўтказилди.

Мўғулистон Миллий IТ Парки директори Ж.Золзая билан кечган учрашувда томонларнинг стартап тизимини ривожлантиришга ёндашуви, лойиҳаларни кўпайтириш учун қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, хорижий инвестиция жалб қилиш механизмини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Республикамизда стартап экотизимини мустаҳкамлаш, халқаро акселераторлар билан ҳамкорлик қилиш, маҳаллий таъсисчиларга ўз ечимларини хориждаги янги бозорларга экспорт қилишда кўмаклашиш борасидаги тажриба билан ўртоқлашилди.

Музокаралар натижасида икки давлат технопарклари ўртасида имзоланиши режалаштирилган ҳамкорлик меморандуми доирасида томонлар инновацияни биргаликда ривожлантириш имконига эга бўлишади. Бу нафақат икки давлатда, балки бутун минтақада иқтисодий ривожланиш ва технологик имкониятни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мўғулистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Дашцеренгиин Энхтувшин билан уюштирилган учрашувда мезбон томон яшил энергияга ўтиш сингари муҳим йўналишлар ҳамда IТ-технология соҳасида ҳамкорликка тайёрлигини қайд этди.

Ўзбекистонликлар юртимизда сўнгги йилларда яшил энергия олиш борасида эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берди, Uzinfocom – ягона интегратор томонидан ишлаб чиқилган ягона биллинг тизими “Рақамли энергия” лойиҳаси қисқача тақдимоти ўтказилди.

М.Пирматова, ЎзА