Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Миср Сенатлари ҳамкорлиги ривожланади
19:30 / 2024-05-30

Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

“Миср бугун”, “Еттинчи кун”, “Ал-Балад” каби араб нашрлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ва Миср Араб Республикаси Сенати Раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқ бошчилигидаги делегация ўртасидаги учрашув тафсилотини ёритди.

Мақолада икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, мунтазам ва самарали мулоқоти туфайли Ўзбекистон билан Миср кенг қамровли муносабатлари мазмунан бойиб бораётгани қайд этилган. “Ўзбекистон – Миср” парламентлараро дўстлик гуруҳлари мулоқоти йўлга қўйилгани эътироф этилиб, мунтазам равишда маслаҳатлашув ўтказиш, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба, фикр  алмашиш учун қулай платформа яратиш зарурлигига эътибор қаратилган.

Тошкентга амалга оширилган ташриф давомида Сенатлар ўртасида умумий манфаатли соҳаларда дўстона муносабатни, ўзаро англашувни кучайтириш мақсадини кўзлаган меморандум имзоланган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА