Ўзбекистон ва Миср: савдо-иқтисодий, маданий гуманитар ҳамда парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Миср Араб Республикаси парламенти Сенати Раиси ўринбосари Фиби Фавзи Гиргис билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигининг кенг доираси, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий гуманитар ҳамда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат жараёнида томонлар форумда кўтарилган масалалар, хусусан, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини, инновацион фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш бўйича тажриба алмашиш лозимлигини қайд этди.
Айниқса, бунда қишлоқ жойлардаги аёлларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигига урғу берилди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда парламентлар имкониятларидан фойдаланишга келишиб олинди.
Н.Абдураимова,
ЎзА