French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Кувайт: ҳамкорлик янада ривожланади
12:17 / 2025-12-16

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Кувайт давлатига ишчи ташриф билан борди.

13–15 декабрь кунлари бўлиб ўтган ташриф доирасида Кувайт ҳукумати, ишбилармон доиралар ва молия институтлари вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Шунингдек,икки ўлка ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди.   

Кувайт нефть вазири ва “Kuwait Petroleum Corporation” раиси Тареқ Сулаймон Ал-Роуми ҳамда савдо ва саноат вазири Ҳалифа Ал-Аскар билан бўлиб ўтган учрашувларда нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида ҳамкорлик, логистика ҳамда савдо масалалари, авиа ёқилғи етказиб бериш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, қолаверса, стандартларни ўзаро тан олиш ва лабораторияларни аккредитация қилиш масалалари муҳокама қилинди.                                                                                          

Таъкидланишича, Кувайт сув ресурслари ва қайта тикланувчи энергетика вазири Сабиҳ Абдулазиз Ал-Муҳайзим билан музокараларда инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари, жумладан,“SSZ– Markaziy Osiyo”   тараққиёт жамғармасини ташкил этиш ташаббуси кўриб чиқилган.      

Ташрифнинг муҳим воқеаси Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми ва “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди, дейиш мумкин. Шунингдек, мазкур араб мамлакатининг ишбилармон доиралари билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Г.Сатторова, ЎзА