Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Кувайт давлат хусусий-шериклик лойиҳаларини амалга оширади
11:33 / 2025-10-09

Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Кувайтнинг “Combined Group Contracting Company” (CGC) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Унда томонлар ҳамкорлик имкониятлари ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини муҳокама қилди.   

Таъкидланганидек,  CGC 1965 йилда ташкил этилган. У Кувайт фонд биржасида рўйхатга олинган ва йирик инфратузилма ҳамда саноат қурилиш компанияси сифатида танилган. Компания қурилиш, йўл ва транспорт инфратузилмаси, нефть-газ қувурлари ва энергетика объектларини барпо этишда катта тажрибага эга. Шунингдек, Кувайт, Саудия Арабистони ва GCC мамлакатларида бир қатор йирик лойиҳаларни амалга оширган.  

Мулоқот давомида томонлар мамлакатда ДХШ асосидаги лойиҳалар учун мавжуд имкониятлар, энергетика ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган янги ташаббуслар, шунингдек, халқаро ҳамкорлик масалаларида фикр алмашди.  

Шундан  сўнг CGC вакиллари ўз тажрибаси ва йирик инфратузилма лойиҳаларидаги имкониятларини тақдим этди.  

Вазирлик ахборот хизматига кўра, музокаралар якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, истиқболли ДХШ лойиҳаларини биргаликда рўёбга чиқариш ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишди.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА