Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Корея рассомларининг ижодий кўргазмаси
14:55 / 2023-07-14

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Корея ва Ўзбекистон рассомларининг ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз ва Жанубий Корея рассомларининг 100 дан ортиқ асарлари намойиш этилди.  

Маълумки, юртимиз учун дўстона ва дипломатик муносабатлар катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда икки давлат ўртасида барча жабҳаларда, жумладан, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ишончли ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.  

Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган кўргазмада, икки шарқ халқларининг ўзига хос Европа тасвирий санъат мактаби ва миллий маданиятининг ижодий тандеми намойиш этилди.  

Вернисажда намойиш этилган асарлар мавзулари хилма-хил.  

Хусусан, Ўзбекистон ва Кореянинг реалистик манзаралари, примитив услубда чизилган натюрмортлар, Осиёнинг анималистик сюжетлари, предметсиз композицияларда чизиқ ва ёрқин бой ранглар палитраси устунлик қилган.  

Томошабинлар кўргазма давомида ўзига хос ва кўп қиррали бўлган икки етакчи Осиё санъат мактабини солиштириш ва завқланиш имкониятига эга бўлдилар.  

Кўргазма 20 июлгача давом этади.  

Гулноза Бобоева,  

ЎзА