Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Корея биринчи хонимлари Сеулдаги Миллий реабилитация марказига ташриф буюрди
15:03 / 2021-12-18

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, "Zamin" халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ва Корея Республикасининг Биринчи хоними Ким Чен Сук Сеулдаги Миллий реабилитация марказига ташриф буюрди.

Марказ ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг жамиятга қўшилишига реабилитация, тадқиқот ва таълим йўли билан ёрдам беради.

Меҳмонлар марказнинг илғор тажрибаси билан танишдилар. Инновацион технологиялар, лаборатория фаолияти, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун замонавий ёрдамчи воситаларни ишлаб чиқариш жараёни намойиш этилди.

ЎзА