Жазоир Халқ Демократик Республикаси нашрлари ўзбекистонлик талабалар Водий университетида араб тилини ўрганиш баробарида Брайль алифбосини ҳам ўзлаштираётгани ҳақида мақола эълон қилди.
Муаллиф ушбу курс “Басмат Амал” номли алоҳида эҳтиёжлилар клуби ҳамда Адабиёт ва тиллар факультети чет тиллар клуби томонидан ташкил этилганига урғу берган.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан Водий университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилаётган таълим алмашинуви доирасида мамлакатимиз ёшлари икки ойдан буён араб тили бўйича махсус тезкор курсда иштирок этмоқда. Бундай ҳамкорлик ўзаро мулоқотни ривожлантириш, илғор тажриба алмашиш ва маданиятлар яқинлашувини таъминлаш мақсадларини кўзлайди.
Водий университети ректори, профессор Умар Фарходий фикрича, таълим жараёнини маданий дастурлар, экскурсиялар орқали, турли клублар, талабалар хизмати бошқармаси кўмагида олиб бориш фойдали эканини таъкидлади. Шу тариқа талабалар нафақат илм олади, балки мамлакатларимиз тарихи, маданияти билан ҳам яқиндан танишади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА