Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Жаҳон фанлар академияси ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
16:02 / 2026-02-10

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов UNESCO ҳузуридаги Жаҳон фанлар академияси (TWAS) ижрочи директори Марсело Кнобел билан учрашди.

Учрашув давомида аграр соҳада илм-фан ва таълимни уйғун ривожлантириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида вазир Ўзбекистонда аграр йўналишда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар, таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, замонавий аграр таълим талабларига мос, инсонпарварлик тамойилларига асосланган ўқув-тарбиявий ёндашувлар, жумладан HECI тамойилларининг босқичма-босқич жорий этилаётгани алоҳида таъкидланди. 

Мулоқот жараёнида Жаҳон фанлар академияси (TWAS) ҳамда Ўзбекистоннинг аграр йўналишдаги илмий ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича қатор таклифлар кўриб чиқилди. 

Томонлар ушбу ташаббуслар аграр соҳада илмий салоҳиятни ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини қайд этди. 

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни изчил ривожлантириш бўйича келишувга эришиб, келгусида аниқ йўналишлар асосида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА