French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Италия: 30 йиллик муносабатлар кўлами кенгаймоқда
18:17 / 2022-03-25

Бу йил Ўзбекистон ва Италия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ўзбекистон ва Италия ўртасида 1992 йилдан бери ўтган давр ичида конструктив сиёсий мулоқот ҳамда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг самарали механизмлари йўлга қўйилди.

Сўнгги йилларда икки давлатнинг ташқи сиёсий идоралари ва парламентлари мулоқоти ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлиги, технологик ва саноат тараққиёти йўналиши учун масъул вазирлик ва агентликлар ўртасидаги алмашинувлар сезиларли даражада жадаллашиб бормоқда.

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, дипломатлар, ЖИДУ профессор-ўқитувчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатида Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинн ҳам қатнашди.

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев ўз сўзида Ўзбекистон Италияни бетакрор тарихий-маданий меросга эга мамлакат ва айни вақтда дунёнинг салмоқли иқтисодий, илмий-техникавий ва интеллектуал салоҳияти бор йирик саноат марказларидан бири деб билишини қайд этди. Шунингдек, Италиянинг халқаро майдондаги, хусусан, Европа Иттифоқи, G-7 ва G-20 доирасидаги самарали фаолиятини катта қизиқиш билан кузатиб боришини таъкидлади.

Сўнгги йилларда икки мамлакатнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида давлатлараро савдода барқарор ўсиш кузатилмоқда, яқин йилларда бу кўрсаткич 1 миллиард АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Қўшма саноат лойиҳалари, жумладан, “Danieli”, “Pietro Fiorentini”, “Wood” ва “Ferroli” каби Италия компаниялари билан ҳамкорлик кўлами ортиб бормоқда.

Муҳокамалар жараёнида маданият, фан ва таълим соҳасидаги икки томонлама алоқа ришталари алоҳида қайд этилиб, Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги анъанавий дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатлар келгусида ҳам ушбу мамлакатларнинг халқлари фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА