Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Испания ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига 30 йил тўлди
22:15 / 2022-03-17

Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албаресга табрик йўллади.

Ўзбекистон Испанияни саноат, илмий-техникавий, маданий ва интеллектуал салоҳиятга эга давлат, шунингдек, Европа Иттифоқидаги ишончли ва дўстона ҳамкор сифатида билиши таъкидланди.

“Давлатларимиз кўп қиррали ҳамкорликни доимий равишда ривожлантириш учун улкан имкониятга эга”, – дейилади мамлакатимиз ТИВ раҳбари мактубида.

Тарихий дўстлик ва ўзаро англашув тамойили асосига қурилган Ўзбекистон - Испания муносабати бундан буён ҳам икки мамлакат халқи фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирилди.

ЎзА