Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Испания ўртасида 800 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда
15:57 / 2025-12-02

Ўзбекистон ва Испания ўртасида икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик фаоллашиб бормоқда. Инфратузилма, саноат ва инновация йўналишларида ҳамкорликда 800 миллион доллар миқдорида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Олий таълим ташкилотлари ўртасида 32 қўшма лойиҳа амалга оширилаётир. Ўтган йили Испаниядан Ўзбекистонга 23,6 минг сайёҳ ташриф буюрган.

Ўзбекистон ва Испания парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи аъзоларининг онлайн учрашувида шу ҳақда гап борди.  

Икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва парламентлараро мулоқотни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Парламентлараро мулоқот ўзбек-испан муносабатларининг муҳим асоси эканлиги қайд этилди ҳамда долзарб таклифлар илгари сурилди.

Икки мамлакат парламентлари тегишли қўмиталари ва комиссиялари делегациялари иштирокида қонунчилик соҳасида мунтазам фикр ва тажриба алмашиш амалиётини жорий этиш, парламентлараро ҳамкорликнинг қўшма режаларини ишлаб чиқиш, ёшлар парламентини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, қишлоқ хўжалиги, сувни тежовчи технологиялардан фойдаланишда ҳамкорлик олиб бориш шулар жумласидандир.

Н.Абдураимова, ЎзА