Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Ироқ ҳаво қатновини йўлга қўяди
13:42 / 2026-02-04

3 февраль куни Ироқ давлатида бўлиб турган ўзбекистонлик тадбиркорлардан иборат делегация мамлакат Иқтисодиёт консуллиги томонидан ташкил этилган норасмий форматдаги "Бизнес мулоқот" тадбирида иштирок этди.

Мулоқот давомида мезбон расмийлар томонидан ўзбекистонлик ишбилармонлар учун виза тизимини соддалаштириш, шунингдек икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш бўйича иш олиб борилаётгани таъкидланди.

Қайд этилишича, "Baghdad International Fair" халқаро кўргазмаси доирасида кечган мазкур учрашув экспор-импорт тизимидаги шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим платформа ҳисобланади.      

                                                                             Ф. Яхшибоева, ЎзА