Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой сунъий йўлдош технологияларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
17:09 / 2025-12-02

Кеча Пекин шаҳрида Ўзбекистон ва ХХР ўртасида иқтисодий ривожланиш ҳамда тажриба алмашиш бўйича янги дастур ўз ишини бошлади.

Мазкур дастур Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) ҳамда Хитойнинг Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси томонидан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Таъкидланишича, мазкур дастур институционал ҳамкорликни чуқурлаштириш, иқтисодий ислоҳотлар ва саноат соҳасида Хитой тажрибасини ўрганишга қаратилган.

Шу куни ИССВ ҳамда Хитой Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик механизми доирасида ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.

Учрашувда савдо, транспорт ва логистика алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, йирик инфратузилма лойиҳалари, жумладан, “Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой” темир йўли қурилишини жадаллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 

Ўзаро мулоқот давомида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва сунъий йўлдош технологияларини ривожлантириш бўйича қўшма ишлар, хусусан, Марказий Осиёда “Beidou” тизими минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси муҳокама қилинди.

Г.Сатторова, ЎзА