English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар сони оширилади
11:48 / 2025-04-07

Uzbekistan Airports матбуот хизматининг хабар қилишича, яқинда Uzbekistan Airports ва China Southern Airlines авиакомпаниялари ўртасида музокаралар ўтказилган.

Музокарада ҳамкорликни янада ривожлантириш, мавжуд парвозлар сонини ошириш ва Ўзбекистон аэропортларига янги йўналишлар очиш имкониятлари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, China Southern Airlines компанияси ҳозирда Тошкентдан Пекинга ҳафтасига 4 марта ва Тошкентдан Урумчига ҳафтасига 5 марта парвозларни амалга ошириб келмоқда. Энди компания мавжуд йўналишлар частотасини ҳафтасига етти мартагача оширишни кўриб чиқмоқда. Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновларни кенгайтирилади.  

Бундан ташқари, Uzbekistan Airports Фарғона, Наманган ва Андижон аэропортларидан Хитой шаҳарларига янги йўналишлар очишни таклиф қилган.  

Маълумот учун: 2 апрелдан Хитойнинг SF Airlines авиакомпанияси Тошкент ва Ланчжоу ўртасида юк ташишни йўлга қўйди. Дастлаб, парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, келгусида уларнинг сони ошириш режалаштирилмоқда.

Яна бир маълумот: Oman Air авиакомпаниясига ҳам Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсат берилди. Маскат ва Тошкент ўртасида Boeingг-737 самолётларида мунтазам парвозлар амалга оширилади.

Ш.Маматуропова, ЎзА