Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилади
16:34 / 2024-01-23

Пекин шаҳрида Транспорт вазирлиги делегацияси ҳамда Хитой Халқ Республикаси авиация маъмурияти ўртасида ўтказилган музокаралар натижасига кўра, ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган муҳим келишувнинг якуний матни бўйича ижобий қарор қабул қилиниб, келишув баёни имзоланди.

Ушбу келишув баёни томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имкониятини яратиш, шунингдек, хизмат кўрсатувчи 3 та авиакомпания сонини чексиз авиакомпанияларга ўзгартиришни назарда тутади.  

Мазкур келишув Хитой Халқ Республикаси авиацияси маъмурияти томонидан мамлакат қонунчилигига мувофиқ ички келишув жараёни тугатилгандан сўнг жорий йилнинг апрель ойида икки мамлакат авиация ҳукуматларининг қўшимча учрашуви якунларига кўра кучга киради.  

Ш.Маматуропова, ЎзА