Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида гиламчилик бўйича йирик лойиҳа амалга оширилади
16:11 / 2022-11-17

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасида Хитой давлатининг гиламчилик соҳасидаги етакчи компаниялардан бири, Хенан провинциясида жойлашган "HUASI" компанияси раҳбари Зҳу Қинггуо билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

 Учрашувда Ўзбекистонда Хитой давлати билан гиламчилик соҳасида ҳамкорликда янги корхона ташкил этиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.  

Ипакчилик ва Жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Шарипов хитойлик меҳмонларга давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда инвесторлар учун яратиб берилган имкониятлар, шунингдек, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси тизимидаги корхоналарга берилган имтиёзлар хусусида маълумот берди.  

Учрашув давомида жаноб Зҳу Ипакчилик ва Жун саноатини ривожлантириш қўмитаси таркибидаги уюшмалар тизимидаги корхоналарга бориб, иш жараёнларини ўрганишга, гиламчилик соҳаси бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.  

  

Гулноза Бобоева,ЎзА