Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ҳарбий прокуратура органлари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаяди
11:11 / 2023-07-25

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари – Республика ҳарбий прокурори Ботир Қудратхўжаев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди.

Мазкур ташриф доирасида Хитой Халқ – озодлик армияси Бош ҳарбий прокурори Чжан Цзинь билан учрашув бўлиб ўтди.  

Учрашув давомида томонлар икки давлат ҳарбий прокуратура органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилди.  

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.  

Учрашувнинг муҳим воқеаси – Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси ва Хитой Халқ Республикаси Халқ – озодлик армияси ҳарбий прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандумни имзолаш маросими бўлди.  

Тадбир якунида томонлар мазкур ҳужжат икки давлат идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишига хизмат қилишига ишонч билдирди.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА