Жорий йилнинг 23-25 январь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб, икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг янги босқичи бошланганини қайд этган эди.
Самарали алоқаларнинг давоми сифатида бугун қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитойнинг «Guandung Ocean» университети вакиллари билан учрашди.
Учрашувда мазкур университет билан ҳамкорликда «Шўр ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни етиштириш бўйича илмий лабораториялар ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Лойиҳа бўйича бир қатор таклифлар ҳам ўртага ўртага ташланиб, вазир ўз навбатида таклифлар доирасида режалаштирилган ишларни кечиктирмасдан амалга ошириш зарурлигини айтиб ўтди, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.
Тошкент аграр университети қошида ташкил этиладиган мазкур лаборатория лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва бу борадаги жараёнларни жадаллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
А.РУСТАМОВ, ЎзА