Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Германия транспорт соҳасида дуал таълим тизимини жорий этади
18:28 / 2025-07-02

Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Германиянинг "Askania Future GmbH" (Саксония-Анхальт) рекрутинг компанияси директори Инго Юнг билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумотга кўра, музокара чоғида Ўзбекистонда немис модели асосидаги дуал таълим тизимини жорий этиш истиқболи муҳокама қилинган. Немис тили курслари очиш, мутахассислар малакасини ошириш ва фуқароларимизни Германияда иш билан таъминлашга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Инго Юнг хориж томони логистика ва халқаро юк ташиш учун кадрлар, жумладан ҳайдовчилар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида қўшма ташаббуслар амалга ошириш йўлидаги аниқ қадамлар белгилаб олинди.

М.Пирматова, ЎзА