Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Германия сиёсий маслаҳатлашуви тўғрисида
21:12 / 2020-12-01

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 16-давраси видеоконференция шаклида ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.

Делегацияларга мамлакатимиз ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов ҳамда ГФР ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Михаэль Зиберт бошчилик қилди.

Сиёсий маслаҳатлашув давомида икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳамда масаланинг ташкилий жиҳати кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий, молиявий, техник ва инвестиция соҳаларидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. 2019 йилда амалга оширилган олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижалари бўйича эришилган келишувларни рўёбга чиқариш борасидаги ишлар батафсил таҳлил қилинди.

Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси ҳамда Ўзбекистоннинг “Преференциялар бош тизими плюс” («ПБТ+») имтиёзлар тизими доирасида бенефициар мамлакат мақомини олиши борасида қўшма чора-тадбирларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Музокараларда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

ЎзА