Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Франция таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
14:35 / 2025-10-08

Бугунги кунда таълим соҳасини ривожлантириш, ёшлар учун халқаро имкониятларни кенгайтириш давлат сиёсатида устувор йўналишга айланди. Шу мақсадда Ўзбекистон Франция каби етакчи давлатлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамламоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уалид Фук билан учрашув ўтказди.

Вазир суҳбат аввалида элчини Ўзбекистонда дипломатик фаолият бошлагани билан табриклаб, унга масъулиятли ишида муваффақият тилади.

Учрашув Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги олий ва касбий таълим ҳамда илм-фан соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари масалаларига бағишланди.  

Хусусан, Ўзбекистон - Франция университетини мамлакатимизда ташкил этиш ҳақида ҳам фикр алмашилди.

Шербек Исломов, ЎзА