Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида яна бир битим лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
21:18 / 2022-03-28

Тошкент шаҳридаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим” (КШҲБ) лойиҳаси доирасидаги музокаралар бошланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган бир ҳафталик мулоқот чоғида КШҲБ лойиҳасининг “Товарлар савдоси”, “Савдодаги техник тўсиқлар”, “Давлат корхоналари”, “Давлат харидлари”, “Инвестициялар ва хизматлар савдоси”, “Умумий қоидалар” боблари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Бугун оффлайн ва гибрид шаклда кечган учрашувда лойиҳанинг 8-боби, яъни “Давлат харидлари” бўйича қизғин давра суҳбати кечди.

Тадбирда Европа Комиссияcидан Савдо бўйича Бош директорат масъул ходими Тамас Машак ва Ўзбекистон томонидан тегишли масъул ходимлар мазкур бобнинг барча қисмлари юзасидан атрофлича фикр-мулоҳаза алмашишди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги музокара 2 апрелга қадар давом этади.

Улуғбек Маҳмирзаев, ЎзА