Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи: БРМга эришиш бўйича қўшма лойиҳа ва дастурлар амалга оширилади
14:52 / 2023-10-26

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги муносабатлар амалий мазмун билан бойиб бормоқда. Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратилаётир.

Бу Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Европа Иттифоқининг Тошкентдаги делегацияси раҳбари – Элчи Шарлотта Адриан билан учрашувида алоҳида қайд этилди.  

Ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши муҳокамаларнинг асосини ташкил этди. Савдо айланмаси барқарор ўсишда давом этаётгани, Европанинг етакчи компания ва банклари билан юқори технологик ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунда “GSP+” тартиби сифатли ўзбек товарларини Европа бозорига экспорт қилишнинг рағбатлантирувчи омилига айланди.  

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи давлатлари ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишда парламентлар имкониятларидан фойдаланишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон” Парламент ҳамкорлиги қўмитаси доирасида ташкил этилган мулоқотнинг ўрни муҳимлиги қайд этилди.  

Олий Мажлис Сенати билан йўлга қўйилган Европа Иттифоқининг “Inter Pares” – “Парламентлар ҳамкорликда” лойиҳасининг бориши юзасидан фикр алмашилди.  

Таъкидлаш жоизки, “Inter Pares” – Европа Иттифоқининг парламентаризмни мустаҳкамлаш бўйича глобал дастури бўлиб, Демократия ва сайловга кўмаклашиш халқаро институти (IDEA) томонидан Европа Иттифоқига ҳамкор мамлакатлар парламентларининг эксперт кўмагида амалга оширилади. Мазкур лойиҳа Марказий Осиё давлатлари орасида айнан ягона ҳамкор сифатида Ўзбекистон парламенти билан йўлга қўйилиб, Венгрия, Германия, Кипр, Литва, Словакия, Франция, Чехия ҳамкор давлатлар ҳисобланади.  

Томонлар лойиҳани самарали амалга оширишнинг устувор жиҳатларини муҳокама қилиб, амалий мулоқотнинг ҳар бир таркибий яъни молиявий назорат, гендер тенглик, ёшлар парламенти, электрон парламент йўналишида ҳал этилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан фикр алмашди.  

Мулоқот давомида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаш, барқарор ривожланиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва БРМга эришиш бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда Европа Иттифоқи ҳамда унинг ихтисослашган идоралари билан муносабатларни фаоллаштиришга келишиб олинди.  

Н.Абдураимова, ЎзА