Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги битим кучга кирди
10:18 / 2022-10-13

Жорий йилнинг 13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим кучга кирди.

Ушбу Битим Эрон Ислом Республикаси Президентининг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифи доирасида имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ департаменти маълумотига кўра, мазкур ҳужжат 11 моддадан иборат бўлиб,  унинг кучга кириши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, туризм, фан ва илмий фаолият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳужжатда икки давлат ўртасида бевосита сайёҳлар алмашувини ташкил қилиш, ишбилармонлик ва илмий соҳадаги қўшма дастур ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муштарак келишув ўз аксини топган.

Мазкур ҳукуматлараро битимни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги масъул этиб белгиланган.

ЎзА