Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида электроника соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
18:16 / 2025-04-03

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Эроннинг "Electrogen" компанияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Тадбир давомида меҳмонларга Ўзбекистоннинг электротехника саноати, соҳадаги имкониятлар ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди. Шунингдек, "Electrogen" компанияси вакиллари ҳам ўз фаолияти бўйича маълумот берди.

Музокараларда асосий эътибор Ўзбекистонда маиший техника учун электромоторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва маҳаллийлаштириш масаласига қаратилди.

Уюшма ахборот хизматининг хабарига кўра, "Electrogen" Эронда саноат ва маиший электр моторлари ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. 1980 йилда ташкил этилган мазкур корхонада ҳозирги кунда 1 500 нафардан ортиқ ишчи-ходим фаолият юритади. Унинг асосий маҳсулотлари қаторига кондиционерлар, кир ювиш машиналари ва сув совутгич насослари киради.

Мулоқот якунида томонлар ҳамкорликни амалий натижаларга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашиб, яқин келажакда бу борада қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА