Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигида йилига 4 миллион кв. метр кафель плиталари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов раҳбарлигидаги делегациянинг Эрон Ислом Республикасига хизмат сафари доирасида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва Эроннинг “Ebtekar Sanan Taban Machinery” компанияси “Bo‘ston chinnisi” МЧЖ билан ҳамкорликда кафель ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзоланди.
Ушбу лойиҳанинг қиймати 16-18 миллион АҚШ долларидан иборат бўлиб, йилига 4 миллион кв. метр кафель плиталари ишлаб чиқариш қувватлари яратилади.
Шунингдек, “Padideh Paydar Sanat Sakhteman” компанияси (Эрон) билан Ўзбекистон Республикасида пеноблок ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокара олиб борилди.
Бундан ташқари, Эрон Республикасининг “Ebtekar Sanan Taban Machinery” компанияси билан кафель плиталари ишлаб чиқариш ускунасининг эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди.
ЎзА