Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Эрон финалда ўйнайди
22:05 / 2025-09-05

Футбол бўйича "CAFA Nations Cup" турнирининг “А” гуруҳида сўнгги тур баҳслари ўтказилди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турнирининг "А" гуруҳида Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек, Ўмон термаси Туркманистонни 2:1 ҳисобида енгди.

[gallery-25186]

Мазкур натижалар эвазига Ўзбекистон ва Ўмон 7 очко жамғарди ва голлар нисбатига кўра 1-2- поғонадан ўрин олди. Қирғиз Республикаси ва Туркманистон эса 1 очко билан мусобақадан чиқиб кетди.

8 сентябрь куни мусобақанинг бош соврини учун Ўзбекистон  ва Эрон ўзаро баҳслашса, Ҳиндистон ҳамда Ўмон 3-ўрин учун майдонга тушади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА