Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Чехия метрология соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда
10:45 / 2025-10-09

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги делегацияси Чехиянинг Брно шаҳрида бўлиб ўтаётган “MCV-2025” халқаро саноат кўргазмасида фаол иштирок этмоқда. Тадбир доирасида муҳим ҳамкорлик ҳужжати – Ўзбекистон миллий метрология институтига техник кўмак кўрсатиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Ҳужжат Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда Чехия метрология институти (CMI) ўртасида тузилиб, икки давлат ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.  

 

Битим доирасида қатор муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Жумладан, метрология соҳасида кадрлар малакасини ошириш, замонавий ўлчов ускуналарини жорий этиш ва сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот лабораторияларини халқаро стандартларга мослаштириш, қўшма илмий лойиҳалар ва тадқиқот дастурларини амалга ошириш назарда тутилган.  

 

Агентлик маълумотига кўра, мазкур ҳамкорлик энергетика, металлургия, кимё саноати, авиация, ракета технологиялари ва машинасозлик каби стратегик соҳаларнинг ривожланиши учун муҳим илмий-техникавий асос яратади.  

Шунингдек, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда метрология тизимини халқаро стандартларга яқинлаштириш, саноат корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳам кўзда тутилган.  

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА