Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Буюк Британия Aфғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
15:48 / 2023-09-06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Буюк Британиянинг Aфғонистон бўйича аксилтеррор компанияси раҳбари Бхавик Шах билан учрашди.

Учрашувда Aфғонистондаги бугунги вазият, афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, жаҳон ҳамжамиятининг мамлакат иқтисодиётини тиклашдаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.  

Бхавик Шах Ўзбекистоннинг Aфғонистон бўйича яхлит минтақавий позицияни ривожлантиришдаги муҳим ролини тан олиб, Тошкентнинг минтақа мамлакатларига террор таҳдиди кириб келишининг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатига юқори баҳо берди.  

 

ЎзА