Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Беларуснинг муҳим шаҳарлари ўртасидаги авиайўналишлар ривожи муҳокама этилди 
19:49 / 2024-09-13

Ўзбекистонга Беларусдан келаётган сайёҳлар сони айниқса, пандемиядан сўнг ортиб бормоқда ва 2023 йилда бу кўрсаткич 15 минг кишидан ошган.

Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов Беларусь «Belavia» авиакомпаниясининг маркетинг ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича бош директори ўринбосари Владимир Баркун билан учрашув ўтказди. Муҳокаманинг асосий мавзуси туризмни ривожлантириш истиқболлари ва Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорлик бўлди. 

Жамшид Абдусаломов ҳамкорлик борасида Беларусь туризм бозорининг Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятига эътибор қаратди, дейилади Туризм қўмитаси маълумотида. Таклифлар қаторида томонлар Ўзбекистон ва Беларуснинг муҳим шаҳарлари ўртасида янги йўналишларни ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш, қўшма маркетинг кампанияларини ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон аэропортларидан жанубий йўналишлар учун транзит хаб сифатида фойдаланишни қайд этдилар. 

Учрашувда ушбу йўналишдаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш сайёҳлик оқими ўсишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди. 

Владимир Баркун «Belavia» таклиф этилган ташаббусларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди. 

А.РУСТАМОВ, ЎзА